Қуйи бўғин вакиллари маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатларини ҳал қилаяпти
13.03.2023, 14:39

O'zLiDeP Навоий Кенгаши таркибида 11686 нафар аъзоларни ўз ичига олган 105 та бошланғич партия ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларда уюшқоқлик билан ҳисобот–сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай йиғилишлардан бири 159 нафар партия аъзоларини бирлаштирган Навоий шаҳар “Саховат” бозори МЧЖ ҳузуридаги партия қуйи бўғинда ҳам ўтказилди.
Қуйи бўғиннинг 2022 йил фаолияти тўғрисида БПТ раиси Б.Рўзиевнинг ахборати тингланди. Йиғилишда сўзга чиққан партия аъзолари ўтган давр мобайнида эришилган натижалар, жумладан, йил давомида 52 нафар янги аъзолар қабул қилинганлиги, депутатлар билан ҳамкорликда 11 нафар қуйи бўғин вакилининг мурожаати ҳал этилганлигини такидладилар. Шу билан бирга йўл қўйилган камчиликлар хусусида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Хусусан, партия сафларини ўстириш, электорат вакиллари муаммоларини ижобий ҳал этишда баъзи маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда ўзилишлар мавжудлиги, бу эса мурожаатларнинг ечимини топишига тўсқинлик қилаётганлиги айтиб ўтилди.
Йиғилиш сўнгида “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастурининг устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлар ва БПТ фаоллари қуёш панелларини ўрнатиш борасида тарғибот ишларини олиб боряпти
06.03.2023, 10:55
-
БПТ раҳбари қайси амалий иши учун юксак баҳоланди?
02.03.2023, 17:25
-
БПТ фаолиятидаги камчиликлар очиқланди
02.03.2023, 15:31
-
Ғалвир сувдан қандай кўтариляпти?
02.03.2023, 11:14
-
БПТ ташаббуси билан 35 нафар ёшлар ишли бўлди
01.03.2023, 17:33
Фикрингизни қолдиринг