Узунлик партия фаоли гулчилик фаолияти орқали 5 кишини ишли қилди
13.03.2023, 14:42

Узун тумани "Янги рўзғор" маҳалласида яшовчи Лолахон Эрназарова "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури асосида банкдан 35 миллион сўм кредит олиб, хонадонида гулчиликни йўлга қўйди. Ҳозирда кредит маблағига қурилган иссиқхонада мавсумий гуллар етиштирилаяпти. Муҳими, ая маҳалласида "Аёллар дафтари" рўйхатида турган 5 нафар хотин-қизни иш билан таъминлади.
O'zLiDeP Узун тумани Кенгаши депутати Сафаргул Ражабова партиянинг "Аёллар қаноти" вакиллари билан Лолахон Эрназарованинг хонадонида бўлишди.
У ерда маҳалладаги аёлларга "Томорқа - даромад манбаи" мавзусида маҳорат дарси ҳам ташкил қилиниб, гул кўчатларини қандай парвариш қилиш, уларга зарур бўладиган ўғитлар ҳақида маълумот берилди. Гулчиликдан қандай даромад қилиш мумкинлигини амалда кўрсатиб берган хонадон вакили маҳалладаги бошқа хотин-қизларни ҳам тадбирли бўлишга чақирди.
O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
-
Оналар – бутун башариятнинг тарбиячиларидир
07.03.2023, 17:44
-
Хотин-қизларга бўлган эътибор йилдан йилга кучайиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз
07.03.2023, 17:28
-
Партиямизнинг бир гуруҳ фаол хотин-қизлари турли унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди
07.03.2023, 14:06
-
Асакалик томорқачи аёл 18 сотих ердан йилига 120 миллион сўмга яқин даромад топмоқда
02.03.2023, 15:23
Фикрингизни қолдиринг