Депутат назорати: Мирзачўлда электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш муаммоси ҳал қилинди

13.03.2023, 14:49

Депутат назорати: Мирзачўлда электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш муаммоси ҳал қилинди

O’zLiDeP Мирзачўл туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Сабоҳат Азимова ва  партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ Мирзачўл туман электр тармоқлари корхонаси фаолиятини ўрганди.

Сўнгги пайтларда туманда электр энегиясида тез-тез рўй бераётган узилишлар  аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.  Шу сабаб, ушбу муаммони баратараф этиш учун сайловчилар ўз депутатларига мурожаат қилишди.

Аҳоли мурожаатида акс этган барча муаммоли масалалар  туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда жойларга бориб ўрганиб чиқилди.  Сўнгра бўлиб ўтган йиғилишда ўрганиш натижалари атрофлича муҳокама қилинди, муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Шунингдек, аҳоли билан мулоқотларда касб этикасига риоя қилиш,  чақириқларга ўз вақтида етиб бориш ва шу каби долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Белгиланган чора-тадбирлар ижроси депутатлик назоратига олинди.

Даврон Нариманов,

O’zLiDeP Мирзачўл туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    307
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+