Фахрийларимиз ҳар жабҳада фаол бўлиши лозим

14.03.2023, 16:01

Фахрийларимиз ҳар жабҳада фаол бўлиши лозим

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгашида вилоят ҳамда туманлардаги Фахрийлар кенгаши раислари, аъзолари иштирокида тадбир ўтказилди. Унда республика "Нуроний" жамғармаси ҳамда партия Сиёсий Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар кенгаши раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон  Турдиев иштирок этди.

Тадбирда Фахрийлар кенгаши томонидан қилинган ишлар сарҳисоб қилинди. Айтиш керакки, бугунги кунда вилоятда жами фахрийлар сони 4994 нафарни ташкил этади. Улар орасидан 15 нафари вилоят Фахрийлар кенгашига аъзо бўлишган. Шу билан бирга, 14 та туман ва 1 та шаҳар кенгашига ҳам ҳар бирида 15 нафардан фахрий аъзоларимиз бор. Улар турли тадбирларда доим фаол. Ёшларга бугунги сиёсатимиз, ислоҳотларнинг моҳиятини тушунтиришдан эринмайдилар.

Бундан ташқари, ижтимоий кўмакка муҳтож, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган кексаларнинг рўйхати шакллантирилган бўлиб, уларни йўқлаш, ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишларнинг ҳам бошида ана шу фахрий аъзоларимиз турибди.

Тадбирда шулар ҳақида сўз борар экан, бундан кейин ҳам фаол кексаларимиз ўғил-қизларимизни ватанпарвар қилиб тарбиялаш, уларда инсонийлик фазилатларини шакллантиришда асосий йўлбошчи бўлишлари лозимлиги таъкидланди. Бир йўла кенгаш аъзолари томонидан қилинадиган амалий ишлар, вазифалар келишиб олинди.

  • Кўрилди
    777
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+