Ўқитувчи касби конституциявий мақомга эга бўлмоқда – O'zLiDeP етакчиси Актам Хаитов

24.03.2023, 09:37

Ўқитувчи касби конституциявий мақомга эга бўлмоқда – O'zLiDeP етакчиси Актам Хаитов

Термиз иқтисодиёт ва сервис институтида “Янгиланаётган Конституция –халқимизнинг фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади” мавзусида тадбир ўтказилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида ўқитувчи ва талабаларга маълумот берди.

Конституциямиздаги моддалар 128 тадан 155 тага, нормалари эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда. Ўзгартиш ва қўшимчаларда инсон эрки, қадр-қиммати асос қилиб олинди. Жумладан, айбсизлик презумпсияси, уй-жой дахлсизлиги, қонунда чекланмаган ҳар қандай фаолият тури билан шуғулланиш эркинлиги, ишсизликдан ҳимояланиш каби нормалар киртилди. 

Ижтимоий давлатга хос ёндашув таълим соҳаси бўйича ҳам кўпгина модда ва нормаларда ўз ифодасини топмоқда. Таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб 2 баробарга кўпайган. Ўзбекистоннинг таълим ва интеллектуал ривожланиш даражаси бўйича дунёда энг юқори рейтингга эга 30 та давлат қаторидан жой олишини таъминлашни устувор мақсадларидан бири деб биладиган O'zLiDeP мазкур ўзгаришлар Бош қонунимизда дарж қилинишидан ғоят манфаатдор.  

Таълим олиш ҳуқуқи ва имконияти ҳам кенгайтирилиб, ўқитувчилар конститусиявий мақомга эга бўлиши белгиланяпти. Олий таълим ташкилотларига академик эркинлик берилиши, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиниши, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ёш авлоднинг ҳаётини яхшилаш, орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, замонавий мутахассисликларни эгаллаб жамиятда муносиб ўрин топишига шарт-шароит яратади.

Охирги олти йилда институт ва университетлар 77 тадан 210 тага, уларга қабул эса 5 бараварга ортиб, талабалар сони 1 миллионга, олий таълим қамрови 9 фоиздан 38 фоизга ошди. Давлат грантлари ҳам 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етди, шундан магистратура учун 5 баравар ўсди. Бу ҳам бугунги ёшларимиз учун яратилаётган имкониятлар натижаси эканлиги таъкидланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов шу йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида барча устозлар ва талабаларни ўз фуқаролик позисиясини намоён этган ҳолда фаол иштирок этишга чақирди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти

кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    442
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+