Ижтимоий ривожланишнинг кафолати
24.03.2023, 11:54

Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганини кўришимиз мумкин. Конституциявий ўзгаришларнинг асл моҳияти ҳам шу аслида.
Мамлакат конституциясини такомиллаштириш юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги сифат даражасига кўтариш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш Ўзбекистоннинг дунёдаги энг илғор давлатлар қаторига кириши учун улкан имкониятлар яратади.
Янгиланаётган Конституцияга кўра, кучли ижтимоий ҳимоя ва муҳтожларга ғамхўрлик – давлат сиёсатининг муҳим йўналиши бўлиб қолади. Жумладан, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйи ча давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олмоқда. Бу эса бугунги кунда 2 миллион 200 минг эҳтиёжманд оила моддий ёрдам олишини кафолатлайди.
Давлат зиммасига аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёти сифатини ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мажбурияти юкланмоқда. Хулоса қилиб айтганда, янгиланаётган Конституция барқарорлик ва ижтимоий ривожланиш кафолати бўла олади.
Ифтихор ЗИЁЕВ,
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари,
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати
Ўхшаш янгиликлар
-
Қишлоқ хўжалиги асосий драйвер соҳалардан бирига айланди
05.06.2023, 17:28
-
Фақат соғлом ва баркамол миллатгина буюк ишларга қодир бўлади
02.06.2023, 16:59
-
Ўзбекистон ва Сингапур ҳамкорлиги кенгаймоқда
24.05.2023, 22:17
-
Халқ манфаатлари қонунларда акс этмоқда
22.05.2023, 19:09
-
Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги ривожида янги давр бошланмоқда
20.05.2023, 13:11
Фикрингизни қолдиринг