ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ: “Ёшлар ҳуқуқи ҳар томонлама кафолатланади”
24.03.2023, 11:57

O‘zLiDeP Бухоро вилоят кенгашлари ҳам “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини халққа етказиш ҳамда ушбу муҳим ҳужжат бўйича ўтказиладиган референдумга тайёргарлик борасида фаоллик кўрсатишмоқда.
Шу мақсаддаги тадбирлардан бири Ромитан туманидаги 1-касб-ҳунар мактабида педагог ва ўқувчилар иштирокида ўтказилди. Халқ депутатлари туман кенгаши котибият мудири, маҳаллий кенгаш депутати Раҳима Атоева ва O‘zLiDeP туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Насриддин Воҳидов Конституциявий қонун лойиҳасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари янада мустаҳкамланганини мисоллар билан тушунтирди.
Мактабнинг тарих фани ўқитувчиси, партия фаоли Маҳлиё Камолова лойиҳада давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаши, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантириши алоҳида меъёрлар билан мустаҳкамланганини қайд этди. Унга кўра, юртимизда ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олиш, соғлиғини сақлаш, уй-жой, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
Ўз навбатида ёшлар ҳам қизиққан саволларига жавоб олишди. Ташкилотчилар йиғилганларни ушбу муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этиш ва Янгиланган Конституциямизни қўллаб-қувватлаб, овоз беришга чақирди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларга эътибор-келажакка эътиборнинг намунасидир
24.05.2023, 13:04
-
O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди
11.05.2023, 10:41
-
“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09
-
Қорақалпоғистонлик талаб-ёшлар референдумда фаол иштирок этади
20.04.2023, 14:13
-
Шахсга доир маълумотлар ҳимояланади
20.04.2023, 11:23
Фикрингизни қолдиринг