“РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАМИЗ” дейишмоқда шовотлик ўқитувчилар

24.03.2023, 12:01

“РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАМИЗ” дейишмоқда шовотлик ўқитувчилар

Янгиланаётган Конституцияда давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтирилмоқда.

Жумладан ҳужжатнинг 52-моддасида қуйидаги норма мутаҳкамланяпти: “Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади. Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади”.

O‘zLiDeP Шовот туман кенгаши халқ таълими вакиллари билан мулоқотда ана шу янгиликларни уларга етказди. “Ўқитувчи касби конституциявий мақомга эга бўлмоқда!” шиори остидаги ушбу тадбирда сўз олганлар бот-бот таъкидлаганидек, жамиятни инсон, инсонни эса таълим ва тарбия ўзгартиради. Миллат ва халқнинг ривожи, унинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳам айнан устозга боғлиқ. Шу боис, юқоридаги норма соҳа эгаларига рамзий маънода “миллат бунёдкори” мақомини бермоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ўқитувчининг қадри ва шаънини тиклаш, уларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, самарали меҳнат қилиши учун муносиб шароитлар яратилмоқда. Имтиёзли истеъмол кредитлари, олис ҳудудларга бориб ишлаётганлар учун устамалар берилиши шулар жумласидан.

Юқоридаги норма давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мактаблар ва ўқитувчилар фаолиятига асоссиз аралашуви, педагог кадрларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилиши, уларни меҳнатга мажбурлаш, таълим-тарбия жараёнига тўсқинлик қилиш, ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик бўйича комплекс чораларни кўришга хизмат қилади. Шунингдек, улар меҳнатини муносиб рағбатлантирилишини англатади.

Тадбирда соҳа эгалари Бош қомусимизга киритилаётган бундай  меъёрлардан миннатдор эканликларини билдириб, бўлажак референдумда фаол иштирок этишларини билдирдилар.

Нилуфар Байжанова,

O‘zLiDeP Шовот туман кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    494
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+