Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти маҳалла аҳлига тушунтирилди
24.03.2023, 16:12

O'zLiDeP Ғаллаорол туман Кенгаши томонидан Гулистон МФЙ, Абдукарим шаҳарчасида яшовчи фуқаролар иштирокида “Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!” деб номланган Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот учрашуви ташкил этилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, маҳалла оқсоқоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.
Тадбир давомида йиғилганларга референдум тушунчаси ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритилди. Жумладан, Қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституциянинг моддалари 128 тадан 155 тага, унинг нормалари эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда, яъни Конституция қарийб 65 фоизга янгилангани, амалдаги 128 та моддадан 91 тасига концептуал ўзгартиришлар киритилгани таъкидлаб ўтилди.
Депутат ва мутахассислар кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарар эканлар, Конституциявий қонун лойиҳасидан ўрин олган кўплаб янги модда ва нормаларга батафсил изоҳ ва тушунтиришлар бериб ўтишди.
Тадбир якунида иштирокчилар барча ғаллаоролликларни референдумда фаол иштирок этишга чорлашди.
Жамшид Мамарасулов,
O'zLiDeP Ғаллаорол туман Кенгаши
аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Қишлоқ хўжалиги асосий драйвер соҳалардан бирига айланди
05.06.2023, 17:28
-
Фақат соғлом ва баркамол миллатгина буюк ишларга қодир бўлади
02.06.2023, 16:59
-
Ўзбекистон ва Сингапур ҳамкорлиги кенгаймоқда
24.05.2023, 22:17
-
Халқ манфаатлари қонунларда акс этмоқда
22.05.2023, 19:09
-
Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги ривожида янги давр бошланмоқда
20.05.2023, 13:11
Фикрингизни қолдиринг