Давлат аҳолига энг зарур ва муҳим бўлган бир қатор тиббий хизматларни бепул кўрсатиш мажбуриятини ўз зиммасига олмоқда

24.03.2023, 16:14

Давлат аҳолига энг зарур ва муҳим бўлган бир қатор тиббий хизматларни бепул кўрсатиш мажбуриятини ўз зиммасига олмоқда

O'zLiDeP  Дўстлик туман Кенгаши томонидан тумандаги Абу Али Ибн Сино номидаги тиббиёт техникуми талабалари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти тарғиботига бағишланган “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат!” деб номланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Янгиланаётган  Қомус лойиҳасининг 1-моддасига биноан Ўзбекистон – суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат экани қатъий белгилаб қўйилмоқда.

Ижтимоий давлат, бу – ҳар бир фуқаро, айниқса, меҳр ва эътиборга муҳтож ва эҳтиёжманд шахслар ҳақида ғамхўрлик қиладиган, ҳеч бир инсон ўз муаммоси билан ёлғиз қолдирилмайдиган давлат ҳисобланади.

Бош Қомусимизда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор мажбуриятлар олмоқда.

Хусусан, Конституция лойиҳасида ижтимоий соҳадаги давлатнинг мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар қарийб 3 баробар кўпаймоқда.

Шу билан бирга, аҳолининг бепул ва зарур тиббий хизматларнинг кафолатланган ҳажмидан фойдаланиши ҳам лойиҳага киритилди. Яъни, давлат аҳолига энг зарур ва муҳим бўлган бир қатор тиббий хизматларни бепул кўрсатиш мажбуриятини ўз зиммасига олмоқда.

2023 йилда “Кафолатланган хизматлар пакети” қайта кўриб чиқилиб, 20 турдаги касалликлар бўйича диагностика, даволаш ва профилактика хизматлари ҳажми тўлиқ қамраб олинади. Шу жумладан, кўп учрайдиган 20 турдаги касалликлар бўйича бирламчи бўғиндаги бепул анализ турлари – 15 тадан 25 тагача, текширувлар – 10 тадан 20 тагача, дорилар – 64 тадан 90 тага оширилади.

Умуман, лойиҳада аҳоли сиҳат-саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар ошмоқда.

Тадбир давомида бўлажак тиббиёт ходимлари томонидан берилган Конституциявий қонун лойиҳасига доир барча  саволларга атрофлича жавоб қайтарилди ҳамда партия фаоллари томонидан барча талаба ёшлар жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чорланди.

Нафиса Исматова,

O'zLiDeP Дўстлик туман Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    370
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+