Фаровон ҳаёт учун ижтимоий давлат керак!
25.03.2023, 11:24

Андижон давлат тиббиёт институтида ташкил этилган тарғибот-ташвиқот тадбири ана шу шиор остида ташкил этилди.
O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан уюштирилган тадбирда маҳаллий кенгаш депутатлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди. Партия вилоят кенгаши раиси Хуршидахон Халилова Бош Қомусимизни такомиллаштириш бўйича янги ва жуда масъулиятли босқичга қадам қўйилганини алоҳида таъкидлади.
- Асосий қонунимизга киритилаётган барча ўзгартиш ва қўшимчаларнинг партиямиз дастурий мақсад-вазифаларига ҳамоҳанглиги бизни қувонтиради ва шунинг баробарида янада масъулиятлар юклайди, – деди нотиқ сўзида давом этиб. – Хусусан, олий таълимда академик эркинлик, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиш, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ёш авлод ҳаётини яхшилаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, замонавий мутахассисликларни эгаллаган ҳолда ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун имконият яратади.
Сиёсий кучнинг бошқа фаоллари ҳам сўзга чиқар экан, фурсатдан фойдаланиб, жорий йил 30 апрель куни республикамизда бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида барча иштирокчиларни ўзларининг фуқаролик позициясини намоён этган ҳолда фаол иштирок этишга чақирди. Мулоқот якунида йиғилганлар ўз саволларига батафсил жавоблар олишди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги Конституциядаги талай нормалар асосий электоратимиз манфаатларини ифодаламоқда
03.05.2023, 18:28
-
“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09
-
Янгиланаётган бош қомусимизда ишбилармонлик муҳити янада яхшиланмоқда
28.04.2023, 15:04
-
Эртанги кунингизга бефарқ бўлманг, референдумда фаол иштирок этинг
28.04.2023, 11:45
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
Фикрингизни қолдиринг