Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!
25.03.2023, 11:26

O‘zLiDeP Каттақўрғон туман кенгаши ва ҳудуд ҳокимлигининг ўзаро ҳамкорликдаги тадбири айни ном остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисидаги”ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланди.
- Ҳужжатда Ўзбекистон давлатининг сиёсий-ҳуқуқий мақоми ўзгартирилмаслиги ва қайта кўриб чиқилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги қоиданинг белгилаб қўйилгани халқимизнинг қатъий қарорини ифодалайди, давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлайди, тараққиёт йўлимиз барқарорлигини таъминлайди, – деди кенгаши раиси Рўзимурод Жўраев. – Шунингдек, унга кўра фарзандлар ота-онасининг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир. Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг бурчидир. Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Учрашувда сўз олганлар жорий йил 30 апрель куни республикамизда бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида барчани фаол иштирок этишга чақирди.
Яздон ТОШОНОВ,
O‘zLiDeP Каттақўрғон туман кенгаши
раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги Конституциядаги талай нормалар асосий электоратимиз манфаатларини ифодаламоқда
03.05.2023, 18:28
-
“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09
-
Янгиланаётган бош қомусимизда ишбилармонлик муҳити янада яхшиланмоқда
28.04.2023, 15:04
-
Эртанги кунингизга бефарқ бўлманг, референдумда фаол иштирок этинг
28.04.2023, 11:45
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
Фикрингизни қолдиринг