Қонун устуворлиги таъминланган юртда тараққиёт юксалади

25.03.2023, 11:29

Қонун устуворлиги таъминланган юртда тараққиёт юксалади

Шеробод тумани Маданият марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов ҳудудий кенгаш депутатлари, умумтаълим мактабларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ижодий тарғиботчилар, маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари билан учрашди. Учрашувда янгиланаётган Конституциямиздаги ўзгаришлар ҳақида тушунчалар берилди.

Бугунги кунда тайёрланган Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституциямизнинг моддалари 128 тадан 155 тага, унинг нормалари эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда. Яъни Конституциямиз қарийб 65 фоизга янгиланмоқда. Амалдаги 128 та моддадан 91 тасига концептуал ўзгартиришлар киритилмоқда.

Конституциямизнинг биринчи моддасидаёқ Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинмоқда. Давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига оид нормалар қарийб уч бараварга ортмоқда. Хусусан, унда ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда. Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади.

Маълумот учун айтиш керакки, ўтган йили мамлакатимизда 50минг оила учун янги квартиралар олишга шароит яратиб берилган бўлса, бу йил 90 минг оилани уй-жойли қилиш марраси олинган. Яқин 2-3 йилда эса бу рақамни 200мингга етказиш устида ишланмоқда. Учрашувда шулар хусусида сўз юритилар экан, ҳар бир ўзгариш ҳар биримизга дахлдор эканлиги боис референдумда фаол иштирок этишимиз лозимлиги айтиб ўтилди.

Учрашув ниҳоясида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган мавзуга оид саволларга батафсил жавоб олишди.

O'zLIDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    363
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+