Янгиланаётган Конституция – халқимизнинг фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади

25.03.2023, 14:22

Янгиланаётган Конституция – халқимизнинг фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади

O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ташаббуси билан тиббиёт ва фармацевтика ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази ҳодимлари ва тингловчилари иштирокида “Янгиланаётган Конституция – халқимизнинг фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади” мавзусида учрашув ўтказилди.  

Тадбирда O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти аппарат раҳбари М.Эшниёзов Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиришлар ва мазмун-моҳиятини содда, халқчил тушунтириб берди.

Янгиланаётган Конституциямизда инсон эрки, қадр-қиммати асос қилиб олинди. Жумладан, аҳоли кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиши ҳам лойиҳага киритилган. Умуман, лойиҳада аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилмоқда. Бу аҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза этиш ҳамда оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи қоидалар янада такомиллаштирилди. Хусусан, давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароит яратиши, уларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашиши, зарур ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлаши мустаҳкамланди.

Тадбир сўнгида йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга мутасаддилар тегишли жавоблар беришди.

Тадбирда соҳа эгалари Бош қомусимизга киритилаётган бундай  меъёрлардан миннатдор эканликларини билдириб, бўлажак референдумда фаол иштирок этишларини билдирдилар.

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    414
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+