Аҳоли кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланади

25.03.2023, 15:57

Аҳоли кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланади

Аҳоли кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиши лойиҳага киритилган. Умуман, ҳужжатда саломатликни асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилмоқда. Бу аҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза этиш ҳамда оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

Наманган вилоят кардиология марказида бўлган давра суҳбатида O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши раиси С. Мўминов ва аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Б. Исоқова янгиланаётган Конституциядаги ана шу меъёрларни йиғилганларга етказди.

Таъкидланганидек, жорий йилда “Кафолатланган хизматлар пакети” қайта кўриб чиқилиб, унда 20 турдаги касалликлар бўйича диагностика, даволаш ва профилактика хизматлари ҳажми тўлиқ қамраб олинади.

Кўп учрайдиган 20 турдаги касалликлар бўйича бирламчи бўғиндаги бепул анализ турлари – 15 тадан 25 тагача, текширувлар – 10 тадан 20 тагача, дорилар – 64 тадан 90 тага оширилади.

- Шундай экан, сиз, соҳа эгалари бўлажак референдумда фаол иштирок этишингиз ва янгиланаётган Бош қонунимизни қўллаб-қувватлашингиз айни муддао, – деди партия вилоят кенгаши раиси.

Ўз навбатида, иштирокчилар ҳам бу улкан сиёсий жараёнга бефарқ эмасликлари, унда қизғин иштирок этишларини билдиришди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    317
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+