Менинг Конституциям – менинг танловим

25.03.2023, 15:59

Менинг Конституциям – менинг танловим

O‘zLiDeP Боёвут туман кенгаши фаолларининг 1-касб-ҳунар мактаби ёшлари билан учрашуви шу мавзуда бўлди.

Туман адлия бўлими бошлиғи А. Холматов, партия вилоят кенгаши депутати А. Бобобеков, кенгаш аппарат раҳбари М. Дадаева янгиланаётган Конституцияда ёш авлоднинг ҳуқуқ, эркинлики ва манфаатлари ҳимояси янада кучайтирилаётганини етказишди.

 Ҳақиқатан ҳам Бош қомусимизда Оила, болалар ва ёшлар учун алоҳида боб ажратилмоқда. Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шаклланитириш тўғрисида ғамхўрлик қилиши белгиланаяпти.

Ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш – давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида киритиляпти. Давлат шу орқали ўз зиммасига муҳим мажбуриятларни олмоқдаки, мазкур нормалар, нафақат ёшлар манфаати, балки бутун жамиятимиз ва мамлакатимизнинг келгуси тақдири учун муҳимдир.

Ота-оналарнинг ўз фарзандларини вояга етгунига қадар нафақат боқиш ва тарбиялаш, балки уларнинг таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши учун ҳам ғамхўрлик қилиши белгиланмоқда.

Ҳусанхон Жабборов

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

бўлим мудири

 

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    394
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+