Тақдиримиз ва эртанги кунимизга бефарқ бўлмайлик

25.03.2023, 16:01

Тақдиримиз ва эртанги кунимизга бефарқ бўлмайлик

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан ҳамкорликда “Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!” шиори остида тадбир ташкил этди.

 “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган мазкур учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, университет профессор ўқитувчилари,  талабалар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар, янги таҳрирдаги Конституциямизда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олингани, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар, давлатнинг халқ олдидаги мажбурияти бир неча бараварга ортганини эътироф этишди. Чунки, лойиҳани ишлаб чиқишда айнан “Инсон манфаати – ҳар нарсадан устун” деган мезон асос қилиб олинган.  

Шунингдек, ёшларга, аёлларга берилаётган имкониятларга ҳам тўхталишди. Аҳолимизнинг 18 миллиондан ортиғи ёшлар экани, ушбу кўрсаткич 2040 йилга бориб, 25 миллионга етишини ҳисобга олиб, Конституцияга ёшлар масаласига алоҳида боб киритилаётганини алоҳида  таъкидлашди.

Тадбир сўнгида барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Бош қонунга бефарқ бўлмасдан, рефрендумда фаол иштирок этишга чақиришди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    212
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+