Давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар ошмоқда
25.03.2023, 16:04

Навоий вилояти Конимех туманида Янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга бағишланган семинар ташкил этилди.
Унда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тулегенова ва бошқалар янгиланаётган Конституция тараққий этган давлат – Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштириши, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганини алоҳида таъкидлашди.
Бош қомусимизда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши белгиланаётгани, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар уч баробарга ошаётгани қайд этилди.
—Янги таҳрирдаги Конституциямизда давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш ва бугунги кун талабларига мослаштириш масалалари ҳам ўрин олган, — дейди қуйи палата депутати А.Тулегенова. —Жумладан, Қонунчилик палатаси билан Сенатнинг биргаликдаги ваколатлари, ҳар бир палатанинг алоҳида-алоҳида ваколатлари ва масъулият соҳалари аниқ белгилаб берилмоқда.
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида бўлиб ўтган тадбир давомида ҳам Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти йиғилганларга кенг тушунтирилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Қишлоқ хўжалиги асосий драйвер соҳалардан бирига айланди
05.06.2023, 17:28
-
Фақат соғлом ва баркамол миллатгина буюк ишларга қодир бўлади
02.06.2023, 16:59
-
Ўзбекистон ва Сингапур ҳамкорлиги кенгаймоқда
24.05.2023, 22:17
-
Халқ манфаатлари қонунларда акс этмоқда
22.05.2023, 19:09
-
Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги ривожида янги давр бошланмоқда
20.05.2023, 13:11
Фикрингизни қолдиринг