Аҳолининг кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилмоқда
25.03.2023, 16:41

Наманган вилояти Давлатобод туман тиббиёт бирлашмасидаги давра суҳбатининг асосий мавзуси ҳам янгиланаётган Бош қомусимиз хусусида бўлди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сардор Ғиёсов, O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши аппарат раҳбари О. Маҳмудов, Давлатобод туман кенгаши аппарат раҳбари Д. Олимова, бирлашма шифокорлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
С. Ғиёсов йиғилганларга Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва референдум ҳақида тушунчалар берди. Ҳужжатда тиббиёт соҳаси ва соҳа эгаларининг ҳуқуқлари янада мусаҳкамланаётгани, бу борадаги нормаларни батафсил айтиб ўтди. Аҳолининг кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиш, саломатликини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилаётгани, бу эса оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда жуда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Тадбир сўнгида иштирокчилар бўлажак сиёсий жараёнда фаол иштирок этишларини билдиришди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Қишлоқ хўжалиги асосий драйвер соҳалардан бирига айланди
05.06.2023, 17:28
-
Фақат соғлом ва баркамол миллатгина буюк ишларга қодир бўлади
02.06.2023, 16:59
-
Ўзбекистон ва Сингапур ҳамкорлиги кенгаймоқда
24.05.2023, 22:17
-
Халқ манфаатлари қонунларда акс этмоқда
22.05.2023, 19:09
-
Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги ривожида янги давр бошланмоқда
20.05.2023, 13:11
Фикрингизни қолдиринг