Аҳоли кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланади

27.03.2023, 13:16

Аҳоли кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланади

Шу кунларда Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-мохиятияни тушунтириш юзасидан ташвиқот тадбирлари ташкил этиляпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ирагимова Бувайда туманида бўлиб, ташвиқот тадбирларини олиб бормоқда.

Туман ҚВП ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда М.Ибрагимова Янгиланаётган Конституцияда инсон эрки, қадр-қиммати асос қилиб олинганлигига урғу бериб ўтди.

Жумладан, аҳоли кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиши ҳам лойиҳага киритилган. Умуман, лойиҳада аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилмоқда. Бу аҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза этиш ҳамда оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

Депутат тиббиёт сохасида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни бирма- бир санаб ўтаркан, амалга оширилаётган барча ислоҳотлар инсон қадри учун эканлигини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда соҳа эгалари Бош қомусимизга киритилаётган бундай  меъёрлардан миннатдор эканликларини билдириб, бўлажак референдумда фаол иштирок этишларини билдирдилар.

Депутат М. Ибрагимованинг навбатдаги ташвиқот тадбири тумандаги мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчилари билан ташкил қилинди.

Янгиланаётган Конституцияда давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтирилмоқда.

Жумладан, ҳужжатнинг 52-моддасида қуйидаги норма мустаҳкамланяпти: “Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади. Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади”.

Тадбирда соҳа эгалари Бош қомусимизга киритилаётган бундай  меъёрлардан миннатдор эканликларини билдириб, бўлажак референдумда фаол иштирок этишларини билдирдилар.

  • Кўрилди
    409
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+