Ўқитувчининг жамиятдаги ижтимоий мақомини юксалтириш учун овоз берамиз

27.03.2023, 14:26

Ўқитувчининг  жамиятдаги ижтимоий мақомини юксалтириш учун овоз берамиз

Қарши туманидаги 55-мактаб биносида бўлиб ўтган йиғилиш ана шундай деб номланди. Халқ таълими ходимлари иштирок этган тадбирда  халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгаши депутатлари Исмигул Хушмуродова, Иброҳим Халилов ва бошқалар сўзга чиқишиб, ҳам мазмунан, ҳам шаклан мутлақо янгиланаётган Конституциямизда  ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш тўғрисидаги норма уларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишда асосий ўрин тутувчи  жамиятдаги ижтимоий мақоми ва обрўсини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.

- Бош қомусимизда инсонни рози қилиш, унинг қадру қимматини улуғлаш алоҳида эътибор қаратилганлиги, тадбиркорлар  қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолиятини йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли экани кафолатланган, -деди O’zLiDeP вилоят кенгаши раиснинг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Исмигул Хушмуродова. - Давлатимиз иқтисодий сиёсатини амалга оширишда жамиятнинг ҳар бир қатлам манфаатларини ҳисобга олиши, ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити яратишга ижтимоий тафовутларни бартараф этиши шарт деган ғоя илгари сурилганлиги,   давлат ёшларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олиш, соғлиғини сақлаш, уй-жой, ишга жойлашиш, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароит яратади, деган норма киритилаётганлигини эътироф этмоқ лозим.

 Тадбир сўнгида сўзга чиққан устоз мураббийлар жойлардаги O’zLiDeP депутатлар  ва фаоллари билан ҳамкорликда мамлакатимизда амалга оширилган ўзгаришларни, янгиланишларни халқимизга тушунтириш ишларида фаол қатнашишга ҳамда референдумда якдиллик билан нурли истиқболимиз учун овоз беришга чақирдилар. 

 

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    332
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+