Конституцияда ҳар ким меҳнати учун адолатли ҳақ олиш ҳуқуқи кафолатланмоқда
27.03.2023, 14:29

Термиз шаҳар ҳокимлигида “Янги Конституция билан умуммиллий тараққиёт сари!” мавзусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашди ва янгиланаётган Конституциядаги энг асосий ўзгартиришлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар бериб ўтди.
Таъкидландики, Конституцияда ҳар кимнинг меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш ҳуқуқи кафолатланмоқда. Мазкур норманинг Конституцияда белгиланиши фуқароларнинг иш ҳақлари миқдори шунчаки эмас, айнан уларнинг муносиб турмуш кечиришини таъминлашда, пировард натижада аҳоли турмуш даражасини яхшилашда ва мамлакатимизда ижтимоий адолатни устувор қадриятга айлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Бундан ташқари, давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриши ҳам мустаҳкамланмоқда.
Қолаверса, давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этиши ҳамда рағбатлантириши қайд қилинмоқда.
Бу янги норма иш билан таъминланмаган фуқароларни камбағаллик ҳолатига тушиб қолишининг олди олишга ёки камбағаллик тоифасига кириб қолган фуқароларни ундан чиқариш бўйича давлат томонидан тегишли чоралар кўрилишига конституциявий кафолат сифатида хизмат қилади.
Тадбирда иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
O'zLiDePСурхондарё вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги Конституциядаги талай нормалар асосий электоратимиз манфаатларини ифодаламоқда
03.05.2023, 18:28
-
“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09
-
Янгиланаётган бош қомусимизда ишбилармонлик муҳити янада яхшиланмоқда
28.04.2023, 15:04
-
Эртанги кунингизга бефарқ бўлманг, референдумда фаол иштирок этинг
28.04.2023, 11:45
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
Фикрингизни қолдиринг