Янгиланаётган Конституция ёш олимлар нигоҳида
27.03.2023, 15:54

30 апрель юртимизда муҳим сиёсий жараён аввалида талаба-ёшлар учун Референдум ташвиқотига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда O'zLiDeP Сиёсиё Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири, Ёшлар парламенти аъзоси Отабек Собитов, Тошкент кимё технологиялари институти талаба-ёшлари иштирок этишди.
Ташвиқот аввалида Ёш олимлар Лигаси доирасида Янгиланаётган Конституцияда Олий таълим ташкилотларига академик эркинлик берилиши, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиниши, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ёш авлод ҳаётини яхшилаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, замонавий мутахассисликларни эгаллаган ҳолда ҳаётда ўз ўрнини топиши ва шахсий ривожланиши учун имконият яратишига оид моддалар тўғрисида маълумот берилди.
Ёш олимларни қўллаб-қувватлаш йўналишида юртимизда сўнги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ёшларга етказилди ҳамда 30 апрель – Референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларга эътибор-келажакка эътиборнинг намунасидир
24.05.2023, 13:04
-
O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди
11.05.2023, 10:41
-
“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09
-
Қорақалпоғистонлик талаб-ёшлар референдумда фаол иштирок этади
20.04.2023, 14:13
-
Шахсга доир маълумотлар ҳимояланади
20.04.2023, 11:23
Фикрингизни қолдиринг