Олий таълим муассасаларида давлат гранти кенгайтирилади

27.03.2023, 15:57

Олий таълим муассасаларида давлат гранти кенгайтирилади

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси бўйича бўлиб ўтадиган референдум ташвиқоти юзасидан  “Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям” шиори остида талаба ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Мухтор Ибрагимов, Нукус шаҳар адлия бўлими, университетнинг профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мухтор Ибрагимов Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиш ва кўшимчалар бўйича  маълумот берди. Таъкидлаганидек, ҳужжатда давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароит яратиши, уларнинг ишга жойлашиши, таълим, зарур ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлаши мустаҳкамланди. Ижтимоий давлатга хос ёндашув кўплаб моддада ўз ифодасини топмоқда.

Таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб икки баробарга ошмоқда. Жумладан, фуқароларнинг олий таълим муассасаларида давлат гранти ҳисобидан ўқиш имконияти белгилаб қўйилди. Маълумот тариқасида айтиш мумкинки, 2017 йилгача олийгоҳларда ўқиш учун давлат грантлари сони фақат қисқариб келган бўлса, охирги олти йилда аҳвол бутунлай ўзгарди. Грантлар сони 2 баравар кўпайиб, 40  мингтага етди. Магистратура  учун эса 5 бараварга кўпайди.  Асосий қонунда фуқароларнинг бепул бошланғич касб-ҳунарга ўқитилиши, давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтирилмоқда. Бу қоидалар мамлакатимиздаги 685 минг нафардан ортиқ ўқитувчининг профессионал ўсиши ҳамда ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватланиши, жамиятдаги ижтимоий мақоми, обрўси янада ошишига хизмат қилади.

Фаоллар ана шулардан келиб чиқиб, талаба ёшларни 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол бўлишга чақирди.

 OzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    325
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+