Давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар 3 бараварга ошмоқда

28.03.2023, 12:39

Давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар 3 бараварга ошмоқда

Янгиланаётган Конституция Ўзбекистон жамиятининг ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, бу иш мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадамдир.

 Конституциямизда  илгари амал қилиб келган “Давлат – жамият – инсон” тамойилини “Инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни  мақсад қилган..

Олтиариқ туман ҳокимлиги катта мажлислар залида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда  хотин-қизлар фаоллари иштирокида  30 апрел куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси референдуми ҳамда янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти тарғиботига бағишланган учрашув ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Рахмоналиев Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига тўхталар экан, мамлакат конституциясини такомиллаштириш  юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги сифат даражасига кўтариш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, Ўзбекистоннинг дунёдаги энг илғор давлатлар  қаторига кириши учун улкан имкониятлар яратади.

Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинмоқда. Давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига оид нормалар қарийб уч бараварга ортмоқда. Жумладан, фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари уй-жой билан таъминланиши, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсонга муносиб яшашини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда белгиланиши, фуқароларнинг тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини давлат ҳисобидан олишга ҳақлилиги ва бошқалар белгиланмоқда.

  • Кўрилди
    404
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+