Мол-мулк, уй-жой дахлсизлиги масаласи Бош қомусимизда белгиланмоқда

28.03.2023, 12:42

Мол-мулк, уй-жой дахлсизлиги масаласи Бош қомусимизда белгиланмоқда

O‘zLiDeP Навоий шаҳар rенгаши ташабуси билан “Микрокредитбанк”даги партия бошланғич партия ташкилотида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг ташвиқот тадбири ташкил этилди.

Кенгаш аппарат раҳбари М. Эшниёзов эътироф этганидек, қонун лойиҳасида давлатнинг бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши бўйича мажбуриятлари белгиланаяпти. Барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги, тадбиркорларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни мустақил танлаши ва амалга оширишга ҳақли эканлиги кафолатланаяпти. Мол-мулк, уй-жой дахлсизлиги масаласининг Бош қомусимизда белгиланаётгани партиямиз аъзолари ва электорати учун қувонарлидир. Чунки, мол-мулк дахлсизлигининг юксак даражада кафолатланиши ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни рағбатлантиради.

Тадбир давомида 107 нафар банк ходимидан ташкил топган қуйи бўғиннинг ҳисобот сайлов йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. Унда ушбу қуйи ташкилот раиси Ф. Холмўминов сўзга чиқиб ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталди. Бир қатор ижобий ишлар амалг оширилгани, хусусан, оилавий тадбиркорликни бошлаш ниятидаги 35 нафар ёшга кредит ажратилиб, уларнинг бандлиги таминланганини такидлади.

БПТнинг ҳисобот сайлов давридаги фаолияти қониқарли деб топилди ҳамда Ф. Холмўминов партия қуйи бўғини етакчилигига қайта сайланди.

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    763
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+