Фаровон ҳаёт учун ижтимоий давлат керак

28.03.2023, 16:57

Фаровон ҳаёт учун ижтимоий давлат керак

Шу шиор остидаги тадбир  Наманган туманида жойлашган вилоят Руҳий асаб касалликлари шифохонасидаги O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти аъзолари ва хайрихоҳлари ўртасида ўтказилди.

Конституциявий қонун лойиҳаси тарғиботига мўлжалланган ушбу давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати С. Ғиёсов, O‘zLiDeP вилоят кенгаши бўлим мудирлари Э. Жўраев, Б. Исоқова ва туман кенгаши раиси А. Турсунов иштирок этди.

Тадбирни шифохона бош шифокори А. Юлдашев кириш сўзи билан очар экан, конуституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, тиббиёт, ижтимоий соҳалардаги ўзгаришлар ҳамда буларнинг барчаси инсон қадри учун эканлигини таъкидлади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси  С. Ғиёсовга эса қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституциямизнинг моддалари 128 тадан 155 тага, унинг нормалари эса 275 тадан 434 тага кўпайгани, яъни Бош ҳужжатимиз қарийб 65 фоиз янгиланаётганини айтди. Айниқса, аҳоли кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиши ҳам лойиҳага киритилган. Халқимиз саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилган.

Нотиқлар тадбир сўнггида барчани эртанги фаровон ҳаётимиз учун муҳим жараён бўлган  бўлажак референдумда фаол бўлишга чақирди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    278
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+