Маҳаллаларга аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал қилиш бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилмоқда

29.03.2023, 11:24

Маҳаллаларга аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал қилиш бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилмоқда

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фахриддин  Самадов сўз олиб, Бош қомусимизга киритилаётган янги нормалар ҳақида маълумот берди.

Ўтган давр мобайнида Конституциявий қонун лойиҳаси устида қизғин иш олиб борилгани, лойиҳа юзасидан 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушгани қайд этилди. Янги таҳрирдаги Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари сезиларли даражада кенгайтирилаётгани айтилди.

—Конституцияда маҳаллаларга аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал қилиш бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколатлари бериш, бунинг учун ташкилий ва молиявий имкониятлар яратиш белгиланмоқда, — дейди депутати Ф.Самадов. — Буларнинг барчаси, давлат ҳокимиятида ҳисобдорлик, шаффофлик, самарали қарор қабул қилиш ва унинг натижадорлигини оширишга хизмат қилади.

Қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтган тадбирда иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб олдилар.

  • Кўрилди
    372
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+