Янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка тушунтирилди

29.03.2023, 11:29

Янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка тушунтирилди

Жорий йилнинг 24-25 март кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар Қашқадарё вилоятида бўлишди.

Қарши ҳамда Шахрисабз шаҳарларида маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ўтказилган тадбирларда Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтилди.

Тадбирларда депутатлар, фаоллар, ёшлар вакиллари янгиланган Конституциямизнинг референдум орқали қабул қилинишини қанчалик аҳамиятли эканлиги, умумхалқ муҳокамаси ҳар томонлама мукаммал ташкил этилганлиги, парламент палаталари йиғилишларида Конституциявий қонун очиқ ва ошкора муҳокамалардан ўтказилганлигини алоҳида таъкидладилар.

Ғузор туманидаги “Даштобод” маҳалласида ўтказилган учрашувда маҳалла вакиллари охирги йилларда мамлакатимизда аҳолининг фаровонлигини ошириш, хусусан уларнинг бандлигини, муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ўз ижобий натижасини кўрсатаётганини таъкидладилар. Айниқса, сўнгги йилларда юртимизда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинаётгани, аҳолининг қўшимча даромад олиш имкониятлари кенгаяётгани, халқимиз дастурхонига сифатли ва арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиш ҳажми ошаётганини қайд этиб, соҳадаги ишлардан мамнун эканликларини билдиришди. Қабул қилиниши мўлжалланаётган янги Конституцияда ҳам қишлоқ хўжалиги, ердан унумли фойдаланишга қаратилган қоидалар акс этганини таъкидладилар.

Депутатлар “Янгиҳаёт” маҳалласида “Очиқ бюджет” тизими орқали маҳаллани обод қилиш йўлида амалга оширилган ишларни ҳам кўздан кечиришди. Мазкур жараёнда маҳалла фаоллари ушбу тизим орқали маҳаллани обод қилганликлари, “Очиқ бюджет” тизими аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимини топишда муҳим омил бўлаётганини айтиб ўтишди.

Шахрисабз шаҳрида маҳаллаларда фуқаролар билан бўлиб ўтган учрашувларда ҳунармандчилик соҳасида давлатимиз раҳбари томонидан яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар минтақада соҳанинг ривожида, аҳолининг бандлигини таъминлашда, ҳунармандларнинг ўзлигини кенг намоён қилишларида муҳим омил бўлаётганини эътироф этдилар.

Бўлиб ўтган учрашув ва мулоқотларда фуқаролар мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда, Конституциявий қонун лойиҳасининг юртимиз тарихида илк бор референдум орқали қабул қилинаётганлигини мамнуният билан маъқулладилар.

  • Кўрилди
    434
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+