Демократик ривожланиш йўлида муҳим ҳуқуқий пойдевор
29.03.2023, 14:21

Бойсун туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида семинар ташкил этди.
Таъкидланганидек, Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг сиёсий-ҳуқуқий аҳамияти, кўлами ва ҳажмидан келиб чиқиб, лойиҳани янги таҳрирда баён этишга барча асослар борлиги боис ҳужжат “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” деб номланди.
Лойиҳа жамиятимиз ҳаётининг барча йўналишларини комплекс тартибга солиш ҳамда мамлакатимизни демократик ривожлантириш йўлида энг муҳим ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади. Киритилаётган янги нормалар барча соҳаларни тараққий эттириш, шу жумладан, давлат ҳокимиятининг янада самарали ташкил қилинишига ёрдам беради.
Семинарда сўзга чиққанлар барчани 30 апрел куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги Конституция – барқарор тараққиёт кафолати
04.12.2023, 15:02
-
Соғлом халқ юрт фаровонлиги ва тараққиётини амалга оширувчи катта кучдир
04.12.2023, 15:00
-
Депутат хайрия тадбирларини Пискентдан бошлади
01.12.2023, 15:16
-
Мурожаатлар ортида инсон тақдири бор
30.11.2023, 09:56
-
Ёшлар – бизнинг қанотимиз
17.11.2023, 11:32
Фикрингизни қолдиринг