Қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити таъминланади
29.03.2023, 14:24

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг ташвиқот тадбирини Наманган шаҳрида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектларида ташкил қилди.
Наманган шаҳридаги "Balans-Teks" ҳамда “Мастер класс дизайн” МЧЖларда бўлиб ўтган ташвиқот тадбирларида Б. Мирзамова корхона ишчи-ходимларига Бош қомусимизда тадбиркорлар манффатига хизмат қиладиган қатор нормалар акс этаётганлигини айтиб ўтди.
Хусусан, қонун лойиҳасида давлатнинг бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши бўйича мажбуриятлари белгиланаяпти. Барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги, тадбиркорларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни мустақил танлаши ва амалга оширишга ҳақли эканлиги кафолатланаяпти. Мол-мулк, уй-жой дахлсизлиги масаласининг Бош қомусимизда белгиланаётгани тадбиркорлар учун қувонарлидир. Чунки, мол-мулк дахлсизлигининг юксак даражада кафолатланиши ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни рағбатлантиради.
Сўзи якунида барча фуқароларни 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Энди маҳалла бошқарувига солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги” бўлади
27.09.2023, 09:56
-
Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар
26.09.2023, 09:51
-
Энг эзгу мақсадимиз оилалар мустаҳкамлиги ва аёллар ҳуқуқий ҳимоясидир
21.09.2023, 10:23
-
Мирзаободда саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди
21.09.2023, 09:40
-
Ҳудудий инвестиция лойиҳаларни жалб қилиш борасидаги ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди
20.09.2023, 17:45
Фикрингизни қолдиринг