Келажагинг учун овоз бер!
30.03.2023, 12:33

Мамлакатимиз Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни ёшларга етказиш мақсадида Гулистон давлат университетида учрашув ўтказилди.
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят ва Гулистон шаҳар кенгаши ташаббуси билан ташкил қилинган мулоқотда вилоят адлия, Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари, университет профессор ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.
“Референдум – 2023. Келажагинг учун овоз бер!” шиори остидадаги айни учрашувни университет профессори Р. Маҳмудов олиб борди. O‘zLiDeP вилоят кенгаши аппарат раҳбари Ш. Бозорбоева, адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С. Тоғаев ва вилоятнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсмани Ш. Алимов маъруза қилишди.
- Конституциявий қонун лойиҳасининг 51-моддасида “Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли” деган норма мустаҳкамланаётгани келажакда Янги Ўзбекистоннинг гуллаб яшнашига муносиб ҳисса қўша оладиган, етук, ўз соҳасининг билимдони бўлган мутахассисларни камол топтиришга хизмат қилади, – деди O‘zLiDeP фаоли, ёшлар етакчиси Фахриддин Зикрияев.
Очиқ мулоқот давомида яққол кўзга ташланган ҳолат шу бўлдики, талаба ёшлар қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини жиддий ўрганишмоқда, ўз тенгдошларини ҳам 30 апрель куни бўладиган референдумга фаол иштирок этишга чорлашмоқда.
Ҳусанхон ЖАББОРОВ,
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Фидойи, ташаббускор ёшлар тақдирландилар
05.12.2023, 12:00
-
Янги таҳрирдаги Конституция мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди
01.12.2023, 15:21
-
Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизими таҳлил қилинди
01.12.2023, 14:22
-
Партия ишчи гуруҳи: Ёшларни чет тилларига ўқитиш тизими ўрганилди
01.12.2023, 14:19
-
Фаол ёшлар Ёш сиёсатчилар сафида
01.12.2023, 14:15
Фикрингизни қолдиринг