O‘zLiDeP: Биз очиқлик ва ошкораликни танлаймиз!

31.03.2023, 11:56

O‘zLiDeP: Биз очиқлик ва ошкораликни танлаймиз!

Шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган турли давра суҳбатлари, учрашувлар, эвент тадбирлари ташкил қилинмоқда.

Ташвиқот тадбирларининг навбатдагиси O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ташаббуси билан Амударё туман ҳокимлигида ташкил қилинди. 

“Биз очиқлик ва ошкораликни танлаймиз” шиори остидаги ушбу тадбирда O‘zLiDeP  Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, сенатор Баҳодир Тожиев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тумандан сайланган депутатлар, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, партия фаоллари, ўқитувчи, фермер ва  ёшлар  иштирок этди.

Партия етакчиси ҳамда сенатор Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти хусусида тушунчалар берди. Ҳужжат юртимизда қонун устуворлигини таъминловчи мустаҳкам хуқуқий пойдевор – келажагимизнинг ишончли кафолати экани, уни ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этганини баён этишди.

Лойиҳа умумхалқ муҳокамаларига қўйилганидан сўнг, 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушгани, улар эътиборга олинган. Шунга кўра янгиланаётган Конституция том маънода халқ Конституциясига айланди. Шунингдек, Бош қомуснинг Қорақалпоғистон Республикасига тегишли қисми ўзгаришсиз қолдирилди.

Шундан сўнг сўзга чиққан фахрий ўқитувчи Турсунбой Абдуллаев, 82- мактаб директорининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Моҳира Юсупова, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори Барно Самандарова ва бошқалар “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ референдумида овозга қўйилиши ва референдум жорий йилнинг 30 апрель кунига белгилангани, ушбу тарихий ҳодисага бефарқ бўлмасликни айтиб, бошқаларни ҳам овоз беришга чақирди.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда туман маданият бўлими хонандалари Ватан, тинчлик ҳақидаги қўшиқларни ижро этиб, иштирокчиларга хуш кайфият улашди.

OzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    543
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+