Конституциямиз -ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

31.03.2023, 12:01

Конституциямиз -ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши ҳамда Муборак туман кенгаши ҳамкорлигида “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖда “Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!” шиори остида Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича бўлиб ўтадиган референдум ташвиқотига юзасидан тадбир ташкил этилди. 

Тадбирда жамият бош директори, Олий Мажлис сенати аъзоси Шермат Шамсиев, O’zLiDeP туман кенгаши раиси, иқтисод фанлари номзоди, доцент Панжи Жалилов, туман кенгаши депутати Актам Тўраев ва бошқалар сўзга чиқишиб, Бош қомусимизга киритилаётган янги нормалар янгиланаётган Конституцияда аҳоли учун қулай меҳнат шароити яратиш,  меҳнати учун адолатли ҳақ тўлаш, дам олиш шароитларини яхшилаш,, давлат ҳисобидан тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини олиш, шаҳарсозлик, бюджет соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби ҳуқуқларнинг киритилиши фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга хизмат қилишини алоҳида эътироф этдилар. 

- Кучли ижтимоий ҳимоя ва муҳтожларга ғамхўрлик – давлат сиёсатининг муҳим йўналиши бўлиб қолади, -дейди  туман кенгаши депутати Намоз Баҳронов. -  Мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ўз мазмун-моҳияти билан “инсон – жамият – давлат” деган тамойилни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

        

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    344
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+