Ўқитувчининг шаъни ва қадр-қиммати ҳар томонлама ҳимояланади
31.03.2023, 12:09

“Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!” шиори остида Конституцияга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда референдум тарғиботининг навбатдагиси Қўқон Техника университетида бўлиб ўтди.
Унда O‘zLiDeP Фарғона вилояти кенгаши аппарат раҳбари Ҳалимжон Раҳмонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова ва партия Қўқон шаҳар фахрийлар кенгаши раиси Аваз Мазаидов иштирок этди.
Мавлуда Ибрагимова янгиланаётган Конституциямизнинг аҳамияти ҳақида йиғилганларга кенг тушунтиришлар берди. Шу билан бир қаторда таълимдаги ўзгартиш ва қўшимчаларнинг келгусида ёш авлод камолоти ва ҳимояси борасида батафсил тўхталди.
- Қонун лойиҳасида давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтирилмоқда, – деди Мавлуда Ибрагимова.
Ўхшаш янгиликлар
-
Қишлоқ хўжалиги асосий драйвер соҳалардан бирига айланди
05.06.2023, 17:28
-
Фақат соғлом ва баркамол миллатгина буюк ишларга қодир бўлади
02.06.2023, 16:59
-
Ўзбекистон ва Сингапур ҳамкорлиги кенгаймоқда
24.05.2023, 22:17
-
Халқ манфаатлари қонунларда акс этмоқда
22.05.2023, 19:09
-
Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги ривожида янги давр бошланмоқда
20.05.2023, 13:11
Фикрингизни қолдиринг