Янгиланаётган Конституцияда ерни қонунга мувофиқ хусусийлаштириш мумкинлиги белгиланмоқда

31.03.2023, 15:51

Янгиланаётган Конституцияда ерни қонунга мувофиқ хусусийлаштириш мумкинлиги белгиланмоқда

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов  бошчилигидаги бир гуруҳ депутат ва сенаторлар Хоразм вилоятида  бўлишди.

Даставвал Урганч туманидаги “Ражап ота Жуманов” фермер ҳўжалиги шийпонида маҳаллий кенгаш депутатлари, фермер ва томорқа ер эгалари, Юқори овул  маҳалла фаоллари иштирокида Конституциямизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.

Унда сўз олган партия етакчиси янгиланган Конституциямизнинг референдум орқали қабул қилинишини қанчалик аҳамиятли экани, умумхалқ муҳокамаси ҳар томонлама мукаммал ташкил этилгани, парламент палаталари йиғилишларида лойиҳа муҳокамаларда очиқ ва ошкора ўтказилганини алоҳида таъкидлади.

Мулоқот давомида фермер ва томорқачилар  сўнгги йилларда юртимизда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинаётгани, аҳолининг қўшимча даромад олиш имкониятлари кенгаяётгани, халқимиз дастурхонига сифатли ва арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказилиб, бунинг ҳажми ошаётганини қайд этиб, соҳадаги ишлардан мамнунликларини билдиришди. Қабул қилиниши кутилаётган янгиланган Конституцияда ҳам қишлоқ хўжалиги, ердан унумли фойдаланишга қаратилган қоидалар акс этганини айтиб ўтишди.

Иштирокчилар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда, конституциявий қонун лойиҳасининг юртимиз тарихида илк бор референдум орқали қабул қилинаётганини мамнуният билан маъқуллашди.

  • Кўрилди
    346
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+