Аёлнинг давлат ва ижтимоий ҳаётидаги роли оширилади
31.03.2023, 15:57

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши “Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш” бўлими ташаббуси билан Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Хотин қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари тенглиги Конституцияда мустаҳкамланмоқда” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти ташвиқотига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
“Аёллар қаноти” фаоллари, хотин-қизлар иштирок этган тадбирда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Г. Худоёрова, вилоят кенгаши раисининг ўринбосари А. Шеров ва бошқалар сўзга чиқишиб, Конституциявий ислоҳотларнинг мақсади инсон ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда кафолатлаш, фуқаролик жамияти ривожи учун барча шароитларни яратиш, самарали давлат бошқарув тизимини ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришдан иборат эканлиги, давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратилишини таъминлаши, гендер тенглиги принципларни Конституцияда белгилаш давлат томонидан аёлларга бўлган алоҳида эътибор кўрсатиш билан бир қаторда аёлларнинг давлат ва ижтимоий ҳаётидаги ролини ошириб, ўз имкониятларини намоён қилишга хизмат қиладиган нормалар ўрин олганлигини алоҳида таъкидлашди.
Анжуман интиҳосида депутатлар ва “Аёллар қаноти” фаоллари барча хотин-қизлар ва ёшларни 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол қатнашишга чақирдилар.
Ўхшаш янгиликлар
-
“Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ташкил этилди
26.09.2023, 16:55
-
Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланади
25.09.2023, 16:23
-
Танлов орқали фаолиятимни янада кенгайтиришга доир муҳим ҳамкорлар ва бизнес ғоялар орттирдим
22.09.2023, 16:40
-
Бугун қайси соҳани олманг, ўша йўналишдаги ислоҳотларда хотин-қизлар фаол
22.09.2023, 16:37
-
Мен ўзбек аёлининг неларга қодирлигини дунё кўришини истайман
22.09.2023, 16:33
Фикрингизни қолдиринг