Қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити таъминланади

31.03.2023, 16:01

Қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити таъминланади

Янгиланаётган Конституцияда миллий иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатда инвестициявий муҳитни яхшилаш ҳамда мулк ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган нормалар киритилмоқда.

Жумладан, нафақат банк омонатлари, балки банк операциялари ва ҳисобварақларнинг ҳам сир тутилиши кафолатланмоқда.

Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги ўрнатилмоқда.

Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминланиши мустаҳкамланмоқда. Мазкур норма инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлашга, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилади.

Эътибор беринг, тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли эканликлари кафолатланмоқда. Конституциямизга мазкур қоиданинг киритилиши эркин бозор иқтисодиётининг энг муҳим талабини ўзида ифода этиб, “қонунда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятга рухсат берилади” деган тамойилга асосланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланмоқда.

Монопол фаолият қонун билан тартибга солиниши ва чекланиши мустаҳкамланмоқда. Конституцияга ушбу норманинг киритилиши товар ва хизматлар бозорининг барча иштирокчилари учун тенг иқтисодий-ҳуқуқий имкониятлар яратиш орқали тадбиркорлар ўртасида ҳалол рақобатни ривожлантиришга хизмат қилади. Конституцияда илк маротаба ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.

O‘zLiDeP Иштихон туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги 21-мусиқа ва санъат мактабида ўтган давра суҳбатида депутат Комил Явкочдиев йиғилганларга ана шу маълумотларни тақдим этди.

“Янги Қомус бизнесингиз ривожини кафолатлайди!” шиори остидаги ушбу мулоқотда партия фаоллари, тадбиркорлар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Ўлмас НОРБУТАЕВ,

O‘zLiDeP Иштихон туман кенгаши

 раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    339
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+