Янгиланаётган Конституцияни янгиариқлик хотин-қизлар қўллаб қувватлашмоқда

31.03.2023, 16:03

Янгиланаётган Конституцияни янгиариқлик  хотин-қизлар қўллаб қувватлашмоқда

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Янгиариқ туманидаги Қармиш маҳалла аҳли билан суҳбатлашиб, хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари тенглиги Конституцияда мустаҳкамланаётгани хусусида сўзлади. 

Хотин-қизларнинг эркаклар билан барча соҳада тенглигини таъминлаш, уларни улуғлаш ва қадрлаш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мамлакатнинг устувор вазифаларидан бири. Дарҳақиқат, бугунги кунда Янги Ўзбекистон ислоҳотлари инсон манфаатларини таъминлаш баробарида жамиятда хотин-қизлар мавқеини ошириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. 

Ўзбекистонда гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, соҳага оид 25 та қонунчилик ҳужжати қабул қилинди. Жумладан, 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси тасдиқланди.

Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Сенатда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил этилди. Ўзбекистон тарихида илк маротаба парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага – қарийб 32 фоизга етди ва дунёдаги 190 та парламент орасида 37-ўринга кўтарилди. Бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга, партияларда 44, олий таълимда 40, тадбиркорликда 35 фоизга етди.

Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, улар билан манзилли ишлаш мақсадида “Аёллар дафтари” тизими жорий этилиб, давлат бюджетидан ҳар йили 300 млрд сўм маблағ ажратиб бориш йўлга қўйилди.

Таълим олишлари, илм-фан билан шуғулланишлари учун шароит яратиш давлатнинг алоҳида вазифасига айланди. Натижада, биргина 2022 йилда олий ўқув юртларига қабул қилинган талабаларнинг 49,9 фоизини опа-сингиллар ташкил этди.

Конституцияга киритилаётган қўшимча эса, ушбу ишларнинг мантиқий давоми бўлмоқда. Яъни давлат ҳар жабҳада эркак ва аёллар тенглигини таъминлаш кафолатини олмоқда.

Сипикер ўринбосари Актам Хаитов гендер тенглиги принципларни Конституцияда белгилаш давлат томонидан аёлларга бўлган алоҳида эътиборни кўрсатиш билан бир қаторда аёлнинг давлат ва ижтимоий ҳаётидаги ролини ошириб, уларга ўз имкониятларини намоён қилишга хизмат қилишини таъкидлади.

Шу билан бирга, мазкур ўзгартиш халқаро меъёр ва стандартларга тўлиқ мос келади ҳамда Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада жадаллаштиришга имкон беради.

Давлатнинг Асосий қонунида аёл ва эркакларнинг тенг ҳуқуқли экани белгиланиши бежиз эмас. Мазкур норманинг киритилиши ҳамда хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги тўлақонли фаол иштироки таъминланиши натижасида 2030 йилга қадар бошқарув лавозимларида ишловчи хотин-қизлар улуши камида
30 фоизни ташкил этиши таъминланади. Энг аввало, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, иккинчидан, парламент, ҳукумат, вазирлик, ҳокимият ишларида кенгроқ жалб этиш имкониятини яратади.

Мулоқотлар давомида хотин-қизлар вакиллари охирги йилларда мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини ошириш, хусусан аёллар бандлиги, муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ўз ижобий натижасини кўрсатаётганини қайд этиб, бундай ишлардан мамнун эканликларини билдиришди.

Бўлиб ўтган учрашув ва мулоқотда янгиариқлик аёллар  мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда, конституциявий қонун лойиҳасининг юртимиз тарихида илк бор референдум орқали қабул қилинаётгани ва унда фаол иштирок этишларини билдиришди.

  • Кўрилди
    543
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+