Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум қила олмайди
01.04.2023, 14:41

Тошкент вилояти Адлия Бошқармасида вилоятда фаолият юритувчи қурилиш ташкилотлари раҳбар ва мутасадди ходимлари учун “Янги Конституция: биз қурган уйлар бузилмаслигини кафолатлайди!” шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Репусбликаси Адлия вазирлиги Бошқарма бошлиғи Бегзод Рўзиев, O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев, Тошкент вилояти адлия бошқармаси масъул ходими Дилшод Турдимухаммадиев ҳамда вилоятда фаолият юритувчи қурилиш ташкилотлари раҳбар ва мутасадди ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан Тошкент вилояти адлия бошқармаси масъул ходими Дилшод Турдимухаммадиев йиғилганларга мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ва бўлажак референдумга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан тақдимотли тушунчалар бериб ўтди.
O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев эса янгиланаётган Конституция лойиҳасининг яратилишида бутун халқимиз биргаликда якдиллик билан иштирок этгани, айни шунинг учун ҳам давлат ва жамият ҳаётининг ҳар жабҳасини қамраб олган мукаммал ҳуқуқий ҳужжат, инсон ҳуқуқларининг мустаҳкам кафолати сифатида вужудга келгани борасида фикр юритди.
Тарихимизда илк бора Ўзбекистон – ижтимоий давлат, деб белгиланаётганига алоҳида эътибор қаратди. Бунда инсонга эътибор ҳамда ғамхўрлик – давлат ва жамиятнинг энг асосий бурчи экани мустаҳкамланаётганини эътироф этди.
Конституцияда давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар 3 баробарга кўпайтирилмоқда.
Хусусан, Конституцияда ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда. Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади.
Бундан ташқари, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда (бозор қийматида) қопланиши таъминланиши кафолатланмоқда.
Аҳолимизни бошпанали қилишда, уларнинг тотув ва бахтиёр оила бўлиб яшашлари учун ғоят муҳим бўлган уй-жой масаласини ҳал этишда қурувчиларнинг хизматлари беқиёс. Янгиланаётган Конституция билан уларнинг машаққатли меҳнатлари эвазига бунёд бўлаётган турар-жой ва бинолар суднинг қарорисиз бузилмаслиги кафолатлаб қўйилмоқда.
Зухро Мирзоҳамдамова,
O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги Конституциядаги талай нормалар асосий электоратимиз манфаатларини ифодаламоқда
03.05.2023, 18:28
-
“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09
-
Янгиланаётган бош қомусимизда ишбилармонлик муҳити янада яхшиланмоқда
28.04.2023, 15:04
-
Эртанги кунингизга бефарқ бўлманг, референдумда фаол иштирок этинг
28.04.2023, 11:45
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
Фикрингизни қолдиринг