O‘zLiDeP фаоллари: Ўзбекистон – бағрикенг диёр

03.04.2023, 16:24

O‘zLiDeP фаоллари: Ўзбекистон – бағрикенг диёр

Маълумки,  Конституциямизга киритилаётган ҳар бир ўзгариш халқимиз манфаатларига тўла мос келади. Унда кўзда тутилаётган меъёрлар кўп миллатли халқимизнинг тинч-тотув ҳамжиҳатликда яшаб, фаровон ҳаёт кечиришларига асос бўлиши билан янада аҳамиятлидир.

O‘zLiDeP Хоразм вилояти кенгаши ташаббуси билан Урганч тумани Ғойбу қишлоғидаги Туркманлар маҳалласида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган “Конституциявий ислоҳот – мамлакатни янгилаш шарти” мавзуидаги ташвиқот тадбирида ана шу ҳақда бот-бот сўзланди.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, сенатор Б. Тажиев, партия вилоят кенгаши раиси И. Файзуллаев, маҳаллий кенгаш депутатлари ва фаоллар маҳалла аҳли билан дилдан суҳбатлашишди.  

Ғойбуда туркман юртдошларимиз истиқомат қилади. Улар ўз она тилида таълим олиши, урф-одат ва анъанларини ривожлантиришлари учун барча шароит яратилган. Янгиланаётган бош қомусимизда ҳам милларлараро тотувлик муносабатларини яхшилаш, турли миллат ва элат вакилларининг тенг ҳуқуқли эканлиги  белгиланган.  

Тадбирда сўз олган партия вакиллари ислоҳотлар натижаси ўлороқ ўтган қисқа даврда жамиятимиз сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий жиҳатдан бутунлай ўзгарганини таъкидлашди. Эркинлик ва очиқлик, қонун устуворлиги, инсонга эътибор, қадрини ошириш, ҳар бир шахснинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишига айланди. Янгиланаётган Асосий қонунимизда мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, юртимиз ва  халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ва ишончли кафолат яратилишига урғу беришди.

Тадбир вилоятнинг кўзга кўринган санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлардан иборат катта концерт дастурига уланиб кетди. Барчага байрамона кайфият улашди.

O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    341
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+