Биргаликда очиқ жамият сари

03.04.2023, 16:28

Биргаликда очиқ жамият сари

O‘zLiDeP Шайхонтоҳур туман кенгаши 82-мактабда ташкил этган тадбирининг асосий шиори шундай бўлди.

Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Санжар Хамидуллаев, Нодир Жумаев, кенгаши раиси Одилжон Аширов, депутат Шоҳида Икрамова ва мактаб жамоаси иштирок этди.

Сўзга чиққанлар таъкидлашганидек, Асосий қонунда фуқароларнинг бепул бошланғич касб-ҳунарга ўқитилиши ҳам белгиланмоқда. Ногиронлиги бор болажонларимизга ўз тенгдошлари билан бир хил таълим олиши учун барча шароитларни яратиш кўзда тутиляпти. Шунинг учун, бундай имкониятлар инклюзив таълим сифатида Конституцияга киритилмоқда. Бу шундай нуқсонларга эга болаларимизнинг яккаланиб қолмаслиги, жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида шаклланиши ва камол топиши учун муҳим кафолатдир.

Конституцияда давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтирилмоқда.

Бу қоидалар мамлакатимиздаги 685 минг нафардан ортиқ ўқитувчиларнинг профессионал ўсиши ҳамда ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватланиши уларнинг жамиятдаги ижтимоий мақоми, обрўсини янада оширишга хизмат қилади.

Мулоқот сўнггида нотиқлар барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган  рефрендумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    280
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+