Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тадбиркорларга тушунтирилди

04.04.2023, 11:41

Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тадбиркорларга тушунтирилди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Хоразм вилоятидаги учрашувлари давомида Урганч туманидаги “Файз Барака”  МЧЖ да бўлди.

Партия етакчиси мазкур корхонанинг ишчи ходимларига Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтириб, кластерлар, фермерлар учун яратиб берилаётан имконият ва имтиёзлар хусусида тўхталиб ўтди. Хусусан, янгиланаётган Конституцияда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерни қонунга мувофиқ хусусийлаштириш мумкинлиги белгилаб қўйилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги, ердан фойдаланиш соҳасида катта ислоҳотлар амалга оширилди ва бу жараён давом этаётгани, қишлоқ хўжалиги ерлари фақатгина ижарага берилиши ва халқимизнинг озиқ-овқат маҳсулотларига ўсиб бораётган эҳтиёжини қондирувчи асосий манба бўлиб қолиши қонунларимизда мустаҳкамлангани таъкидланди.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерни қонунга мувофиқ хусусийлаштириш мумкинлигининг Конституцияда белгиланиши – тадбиркорларимиз узоқ кутган тарихий адолатни юзага чиқаради.

Партия вакиллари МЧЖ  таркибидаги иссиқхона, лиманариядаги иш жараёни билан яқиндан танишди. Мазкур иссиқхона асосан лимончиликка ихтисослашган бўлиб, лимон кўчатлари остини бўш қолдирмай помидор, бодринг, булғор қалампири каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам экилмоқда. Корхона йилига 190 тонна маҳсулот экспорт қилади. Бу ерда маҳалладаги ишсиз ёшлар ва аёллар бандлиги таъминланган. 

Партия раҳбари иссиқхона фаолияти билан танишар экан корхона раҳбарига тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича ўз таклиф ва маслаҳатларини берди.

  • Кўрилди
    320
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+