Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор
04.04.2023, 16:31
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва Миробод туман кенгашларининг ҳамкорликдаги тарғибот тадбири Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент шаҳридаги филиалида бўлиб ўтди.
“Конституция меники, сеники, бизники, ўзимизники!” шиори остида ўтган мазкур мулоқотда сенатор ва депутатлар, партия фаоллари иштирок этди.
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши раиси Равшан Фозилов, депутатлар Абдуҳаким Маманазаров, Шоира Саиджаббор, Ғуломжон Ҳакимов ва университет профессор-ўқитувчилари талабаларга конституциявий ислоҳотлар хусусида нутқ ирод қилишди.
Жумладан, бугун барча саъй-ҳаракатларинсон қадрини юксалтиришга қаратилгани, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам ислоҳотларимиз моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётгани таъкидланди.
- Конституциявий ўзгаришларнинг асл моҳияти ҳам шу аслида, – деди Равшан Фозилов. – Ҳужжатда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигига яққол ишорадир. Шунингдек, олий таълим ташкилотларига академик эркинлик берилиши, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиниши, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ёш авлод ҳаётини яхшилаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, замонавий мутахассисликларни эгаллаган ҳолда ҳаётда ўз ўрнини топиши ва шахсий ривожланиши учун имконият яратади.
Тадбир савол-жавоблар билан кўтаринки кайфиятда ўтди. Талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди.
Мулоқот якунида нотиқлар йиғилганларни халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, рефрендумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги Конституциядаги талай нормалар асосий электоратимиз манфаатларини ифодаламоқда
03.05.2023, 18:28
-
“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09
-
Янгиланаётган бош қомусимизда ишбилармонлик муҳити янада яхшиланмоқда
28.04.2023, 15:04
-
Эртанги кунингизга бефарқ бўлманг, референдумда фаол иштирок этинг
28.04.2023, 11:45
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
Фикрингизни қолдиринг