Аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилмоқда

06.04.2023, 16:36

Аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилмоқда

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Жамолиддин Мелибоев томонидан М. Улуғбек туманидаги 7-сонли оилавий поликлиникада "Х. Абдуллаев" маҳалласи фаоллари иштирокида  Референдум тарғиботи ўтказилди.

Тадбирда Ж. Мелибоев янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунча бериб ўтди. Хусусан, янги таҳрирдаги Конституцияда аҳоли кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиши ҳам киритилган. Лойиҳада аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилмоқда. Бу аҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза этиш ҳамда оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

Депутат Асосий қонунимизга киритилаётган нормалар ҳақида гапирар экан, йиғилганларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб берди. Фаолларнинг ушбу масаладаги фикрлари тингланди.

Тадбир якунида депутат барча қатнашчиларни 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда янгиланаётган Конституция учун овоз беришга чақириб қолди.

  • Кўрилди
    400
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+