Янгиланаётган Конституция: Товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади

07.04.2023, 16:08

Янгиланаётган Конституция: Товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади

Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.

Ушбу норма иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги ўзгаришларни мамлакатимиз бош қонунида акс эттиришда инсон манфаатларини таъминлаш масаласи бирламчи ўринда эканлигидан далолат беради.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов бошчилигида Андижон шаҳридаги “Samoinurakfa LTD” маъсулияти чекланган жамияти ишчи-ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда шу ва шу каби янгиликлар батафсил айтилди.

Партия етакчиси иштирокчиларга Конституция лойиҳасида давлатнинг бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши бўйича мажбуриятлари белгиланаётгани, шунингдек, банк омонатлари, банк амалиётлари ҳамда  ҳисобварақлар ҳам сир тутилиши кафолатланаётганлиги ҳам айтиб ўтди.

Тадбир савол-жавоблар билан кўтаринки кайфиятда ўтди.

Мулоқот сўнггида депутатлар иштирокчиларни халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда янгиланаётган Конституция учун овоз беришга чақирди.

  • Кўрилди
    356
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+