Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

07.04.2023, 16:41

Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

O`zLiDeP Мирзо Улуғбек туман Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси  ҳамкорликда “Конституциявий ислоҳот – бугуннинг талаби, эртанинг кафолати!” шиори остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув ташкил этилди.

Тадбирда O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Эркин Захидов, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи Адҳам Нуруллаев, Қуролли Кучлари Академияси  курсантлари, партия фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституциямизнинг моддалари 128 тадан 155 тага, унинг нормалари эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда. Яъни Конституциямиз қарийб 65 фоизга янгиланмоқда. Амалдаги 128 та моддадан 91 тасига концептуал ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бугун барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтилди. Конституциявий ўзгаришларнинг асл моҳияти ҳам шу аслида. Чунки халқимиз ҳозирги тарихий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тўла англаб етмоқда. Халқ  фикрини ўрганиш асосида мамлакат конституциясини такомиллаштириш  юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги сифат даражасига кўтариш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, Ўзбекистоннинг дунёдаги энг илғор давлатлари қаторига киришига улкан имкониятлар яратади.

Конституцияда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигига яққол ишорадир. Учрашув жараёнида депутатлар тўлиқ ва батафсил маълумотлар бериб ўтдилар. Учрашув сўнгида депутатлар барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган рефрендумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+