Конституция – шаъним ва қадрим ҳимояси!

10.04.2023, 12:23

Конституция – шаъним ва қадрим ҳимояси!

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган турли давра суҳбатлари, учрашувлар, эвент тадбирлари ташкил қилинмоқда.

Ташвиқот тадбирларнинг навбатдагиси O‘zLiDeP Юнусобод туман кенгаши ташаббуси билан Сайилгоҳ кўчасида очиқ осмон остида “Конституция – шаъним ва қадрим ҳимояси!” шиори остида ташкил қилинди. Унда парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари, туман аҳли, тадбиркорлар иштирок этди.

Партия Тошкент шаҳар кенгаши раиси, Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати Равшан Фозилов эътироф этганидек, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишлар негизида Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси мужассам. Давлатнинг бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши бўйича мажбуриятлари белгиланяпти. Шунингдек, мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги, тадбиркорларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни мустақил танлаши ва амалга оширишга ҳақли эканлиги кафолатланаётгани, мол-мулк, уй-жой дахлсизлиги масаласининг Асосий қонунимизда белгиланаётгани партия аъзолари ва электорати учун айни муддао бўляпти.

Зеро мол-мулк дахлсизлигининг юксак даражада кафолатланиши ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни ҳам рағбатлантиради. Шу боис, уни ҳеч иккиланмасдан халқ Конституцияси дейиш мумкин.

Тадбирда сўзга чиққан депутатлар, фаоллар, ишбилар ва фахрийлар, ёшлар халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, ҳаммани 30 апрелда бўлиб ўтадиган рефрендумда фаол иштирок этишга чақиришди. Тадбир концерт дастурига уланиб, эстрада хонандаларининг куй-қўшиқларига навбат берилди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    336
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+