Фуқароларнинг тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда

12.04.2023, 15:08

Фуқароларнинг тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда

O’zLiDeP Косон туман кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан тумандаги Болалар шифохонасида “Фаровон ҳаёт учун ижтимоий давлат керак!” шиори остида Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича бўлиб ўтадиган референдум тарғиботи юзасидан тиббиёт ходимлари учун давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худоёрова Янгиланаётган Бош Қомусимизнинг 48-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини давлат ҳисобидан олиш ҳуқуқи мустаҳкамланаётганлиги, давлат соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини, тиббий суғуртанинг ҳар хил турларини ривожлантириш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чораларини кўриши белгиланаётганлиги, шу билан бирга, давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиши кўрсатиб ўтилганлигини таъкидлади. 

 Анжуман сўнгида сўзга чиққан туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Боймуродов ва бошқа шифокорлар тадбир иштирокчиларини инсон қадрини ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасини қўллаб-қувватлаб,  халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий кунда фаоллик кўрсатиб, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда ҳамжиҳатлик билан  иштирок этишга чақириб қолишди.

  • Кўрилди
    429
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+