Ёшлар сиёсати устувор

12.04.2023, 15:28

Ёшлар сиёсати устувор

O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар кенгаши ташаббуси билан “Ишга марҳамат” мономарказида ёшлар ва марказ ходимлари, партия фаоллари иштирокида ташвиқот тадбири бўлиб ўтди.

Партия фаоллари ва депутатлар эътироф этганидек, Янгиланаётган Конституцияда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилаётгани юртимизда ёшлар сиёсати устувор эканидан далолат.

Хусусан, ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантириш, уларнинг ҳар жиҳатдан ривожланиши, ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитларни яратиш мажбуриятини давлат ўз зиммасига олмоқда.

Бугунги кунда мономарказда   сервис ва хизмат кўрсатиш, техник, қурилиш, хорижий тиллар, рақамли технологиялар, тадбиркорликка ўқитиш ва миграция хизматлари соҳалари бўйича жами 24 турдаги касб-ҳунарга  1 650 нафар ишсиз 2, 3, 4 ойлик курсларда ўқитилмоқда. Сўнг касб-ҳунарга йўналтирилмоқда. 2022 йилда 2 235 нафар ишсизлар касб-ҳунарга ўқитилгач, уларнинг 80 фоизи иш билан таъминланган.

Фазлиддин ҒАЙБУЛЛАЕВ,

O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар кенгаши

раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+